Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Арбелоа янги клуб билан музокара ўтказди

Яхши мураббий ишсиз қолмайди

Якунланган мавсумнинг иккинчи қисмида "Реал" бош мураббийи бўлиб ишлаган Альваро Арбелоа ўзига янги жамоа қидирмоқда. 

Маълумки, "Қироллик клуби" муваффақиятсиз ўтган мавсумдан кейин Арбелоани бош мураббийликдан озод этган эди. 

Испаниялик мутахассис янги мавсумни Англияда бошлаши мумкин. "Фулхэм" клуби Альваро Арбелоага ишонч билдиришга тайёр. 

Альваро Арбелоа Англия клуби раҳбарияти билан бош мураббий лавозимида ишлаш бўйича музокаралар ўтказяпти.

Агар томонлар келишувга эришса, у яқинда "Бенфика"га йўл олган Марку Силванинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ