Аргентина ҳисобни очди

Аргентиналик теннисчи Гвидо Пелья "Дэвис кубоги"нинг иккинчи учрашувида терма жамоасига дастлабки ғалабани тақдим этди.

Гвибо мусобақада испаниялик Пабло Карреньо-Бустани 6:7, 7:6, 6:1 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа Аргентина ва Испания терма жамоалари учрашувида ҳисоб 1:0 кўринишини олди

Энди кортга Диего Шварцман ва Рафаэль Надаль тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!