Аргентина Месси ўрнига янги сардорни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Яқинда Лионель Месси Аргентина терма жамоасидан кетишини маълум қилди. 39 ёшли ҳужумчи ўз қарорини 31 август куни эълон қилди. 

The Touchline нашри маълумотига кўра, эндиликда «альбиселесте»нинг янги сардори Мадриднинг «Атлетико» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Кристиан Ромеро бўлади.

Лионель Месси Аргентина миллий жамоаси сафида 2005 йилдан бери ўйнаб келаётган эди. У терма жамоа таркибида халқаро майдонда 207 учрашувда иштирок этиб, 125 та гол урди.

Кристиан Ромеро Аргентина терма жамоасида дебютини 2021 йилда ўтказган. Ҳозирга қадар у миллий жамоа сафида 58 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланган. Жорий йил август ойи ўрталарида 28 ёшли футболчи «Тоттенхэм» клубидан «Атлетико»га ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!