Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Аргентина президенти Месси ҳақида: «У — тарихдаги энг яхшиси»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Аргентина президенти Хавьер Милей терма жамоадаги сўнгги ўйинидан сўнг Лионел Мессини тарихдаги энг зўр футболчи деб эълон қилди.

Аргентина президенти Хавьер Милей Лионель Мессига бағишлаб ижтимоий тармоқда пост қолдирди.

39 ёшли ҳужумчи Аргентина миллий жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувида Бенинга қарши майдонга тушди. Аргентиналиклар мазкур баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Лионель Месси, бизга берган барча нарсанг учун катта раҳмат! Шубҳасиз, сен тарихдаги энг яхшисисан.

Майдонда ва унинг ташқарисида бизга улашган барча сеҳринг учун катта раҳмат, Лионель Месси. Сен бутун дунёга астойдил меҳнат қилиб, имконсиздек кўринган нарсаларга ҳам эришиш мумкинлигини кўрсатдинг.

Месси — ақл бовар қилмас даражадаги футболчи! Олға, Аргентина!» — деб ёзди Милей X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ