Арина Фольц чорак финалга чиқди
Zohir2018
Жуфтлик баҳслари қизғин ўтмоқда
Фарғона шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича соврин жамғармаси 25.000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Жуфтлик баҳслари илк босқичида Арина Фольц ва Ясмина Каримжонова бошқа бир теннисчиларимиз Милана Масленкова ҳамда Сетора Нормуродовани 6:1, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Энди улар мусобақанинг чорак финалида Сабина Шарипова ҳамда россиялик Екатерина Яшина билан куч синашади.


Изоҳлар (0)