Арина Соболенко навбатдаги соврин томон йўл олмоқда
Ads

Беларуслик теннисчи Арина Соболенко Страсбург шаҳри мезбонлик қилаётган халқаро турнирнинг ярим финал босқичига йўл олди.

"Internatinaux de Strasbourg" чорак финалида Арина пуэрторикалик Моника Пюигни 6:1, 3:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда А.Соболенко украиналик Даяна Ястремска билан куч синашадиган бўлди.