Арина Соболенко қулашда давом этмоқда
Zohir2018
Беларусь теннисчиси яккалик баҳсларида муносиб иштирок эта олмаяпди
Чарльстон шаҳрида ўтаётган "Премьера" туркумига кирувчи "Volvo Car Open" мусобақасида теннис маликалари учинчи давра баҳсларини ўтказмоқда.
Унда дунёнинг тўққизинчи рақамли теннисчиси беларуслик Арина Соболенко ва пуэрториколик Моника Пюиг ўзаро рақобатлашди. Улар ўртасидаги ўйин 2:6, 5:7 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа Пюиг чорак финал босқичига йўл олиб, америкалик Даниэль Коллинзга қарши ярим финал йўлланмаси учун куч синашадиган бўлди.

Изоҳлар (0)