Арина Соболенко сентябрь ойининг энг яхши теннисчи деб топилди
Ads

Хотин-қизлар теннис уюшмас – WTA сентябрь ойининг энг яхши теннисчисини аниқлади.

Мазкур танловга уч нафар теннисчи –  беларуслик Арина Соболенко, япониялик Наоми Осака ва чехиялик Каролина Плишкова номзодлари қўйилди.

Ғолиб овоз бериш йўли бўйича аниқланди. Унга кўра Арина  "Сентябрь ойининг энг яхши теннисчи" деб топилди. Наоми эса иккинчи ҳамда Каролина ушбу танловда учинчи бўлди.