Арнольд: “Мен доимо "Ливерпуль" биланман!”

BEPUL PROPAN

Англиянинг машҳур ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ўз юрагига жуда яқин бўлган “Ливерпуль” клуби билан хайрлашиш арафасида. У клуб тизимида қарийб 20 йил фаолият юритиб, мавсум охирида кетишини маълум қилди. Бу қарор ортидан Трент ўз мухлисларига қалбдан чиққан сўзлар билан миннатдорчилик билдирди.

“Мен жуда кўп гапиргим келади. Энг аввало, сизларга катта раҳмат айтаман. Сизлар мен билан бошиданоқ бирга бўлдингиз, мени қўллаб-қувватладингиз, ёнимда турдингиз. Мен сизнинг қўллаб-қувватлашингизни, муҳаббатингизни ҳис қилдим. Сизлар қилган ҳар бир иш мен учун беаҳамият бўлмади. Ҳар дақиқадан завқ олдим.

Умид қиламанки, менинг севгим ҳам сизнинг кўзингизга кўринган ва мен клуб учун бор кучимни бердим. Мен ўйлагандимки, бундай нарсани қила олмайман, аммо сизлар билан биргаликда шундай ютуқларга эришдим – бундан ҳеч қачон фаромуш қилмайман.

Мендa абадий сақланадиган хотиралар қолди. Менда шубҳа йўқ – мен албатта қайтаман. Бир куни болаларимни “Энфилд”га олиб бориб, уларга у ерда ўйнаганимни, нималарга эришганимизни кўрсатгим келади.

Сизлар қилган барча ишлар учун улкан раҳмат. Мен доим сизнинг муҳаббатингизни ҳис қилдим, менга ёрдам берганингиз учун миннатдорман. Мен бу клубни ва унинг инсонларини ҳар доим севаман. Мен ўйинчи сифатида кетяпман, аммо мухлис сифатида “Ливерпуль” билан доим биргаман,” – деди Трент самимий мурожаатида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!