"Арсенал" асосий юлдузидан айрилди
Жуда катта йўқотиш
Лондоннинг “Арсенал” жамоасида ҳужумчи Букайо Сака узоқ муддатга сафдан чиқиб қолиши мумкинлиги жиддий хавотир уйғотмоқда. BBC тарқатган маълумотларга кўра, клуб тиббий штаби дастлабки текширувларда футболчида соннинг тўрт бошли мушаги шикастланганини аниқлаган. Шу боис Сака камида олти-саккиз ҳафта майдонга туша олмаслиги тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли вингер 21 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги “Бавария”га қарши сафар учрашувида жароҳат олган эди. Мюнхендаги беллашув 2:2 ҳисобида якунланди, аммо Сака ўйинни охиригача давом эттира олмади — у учрашувнинг ўнинчи дақиқасидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига захирадан Эберечи Эзе шошилинч равишда ўйинга қўшилди.
Манбага кўра, дастлабки тиббий тестлар Саканинг тикланиши учун камида бир ярим ой талаб этилишини кўрсатмоқда. Бироқ шифокорлар бу муддат икки ойгача чўзилиши эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти.
Ҳолатни қийинлаштираётган асосий омил — шикастланган қисмида суюқлик кўп тўплангани боис “канонирлар” врачлари ҳозирча мушакдаги узилиш даражасини аниқ белгилай олмаяпти.

Изоҳлар (0)