"Арсенал" раҳбарияти жамоанинг испаниялик ҳимоячиси Эктор Бельеринни қанча маблағ эвазига сотиб юборишини маълум қилди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, Бельеринга ПСЖдан жиддий қизиқишлар бор. “Канонирлар” ушбу футболчининг трансферини 50 млн евро баҳоламоқда. Унга ПСЖдан ташқари, "Барселона" ва "Ювентус" ҳам харидор.

Бельерин жорий мавсум “Арсенал” сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар