"Арсенал"да мени ажратиб қўйишди
Ёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида ҳужумчи Габриэль Жезус «Арсенал»дан «Барселона»га ўтди. Бразилиялик футболчи сўнгги ҳафталарда бошидан кечирган ҳолатлари ҳақида гапириб берди.
«Ростини айтсам, мен машғулотларда қатнашдим, «Арсенал» билан мавсум олди тайёргарлигини одатдагидек ўтказдим. Албатта, у ерда ўйнамаслигимни тушунарди, лекин ҳеч ким менга аниқ ҳеч нарса демади. Мен профессионалман, жамоа билан шуғулландим, кейин эса мени асосий таркибдан алоҳида машғулотларга юборишди. Шунга қарамай, машқ қилдим, ўзимни аямадим, чунки ҳар қандай пайтда юқори даражада ўйнаш имконияти пайдо бўлишига тайёр туришим керак эди.
Трансфер ойнаси ёпилишига бир ҳафта қолганида ҳаммаси жуда тез рўй берди. Менинг агентим жуда яхши ишлади, кейин эса «Барселона» раҳбарияти ва Деку ҳаракатга тушди. Бу ерга ўтиш имконияти борлигини англагач, албатта, дарҳол «ҳа» дедим. Ҳозир жуда бахтлиман», – дея Жезуснинг сўзларини Sporty TVга таяниб The Sun келтиради.
Габриэль Жезус аллақачон «Барселона» сафида дебют қилишга улгурди – у Ла Лиганинг «Валенсия»га қарши учрашувида майдонга тушди.

Фикрлар