Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал"дан кетмасам бўлмайди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Лондонда "нон" йўқ

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Итан Нванери ёзги трансфер ойнаси ёпилишигача клубни тарк этишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда. 

Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур маълумот берди.

Манбага кўра, ёш футболчига энг жиддий қизиқишни «Милан» клуби билдирмоқда. Италия гранди вакиллари аллақачон «канонирлар» раҳбарияти билан боғланган. Таъкидланишича, трансфер борасидаги якуний қарорни Нванерининг ўзи қабул қилади.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Итан Нванери «Марсель» таркибида ижара асосида ўйнади. У Франция клуби сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва бир бор ҳамкорларига голли пас йўллади.

Нванерининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали ёш футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ