"Арсенал" етакчиси Эдегор янги клубини танлади
Бошқа суперклублар ҳам бор
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси сардори Мартин Эдегор келаси йил клубини алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Норвегиялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси «канонирлар» билан 2028 йилгача мўлжалланган. Клуб раҳбарияти футболчи билан келишувни янада узайтириш тарафдори. Аммо Sky Sport маълумотига кўра, агар томонлар яқин вақт ичида янги шартнома бўйича келиша олмаса, Лондон клуби Эдегорни келаси ёзда сотишга мажбур бўлади. Акс ҳолда, бир йил ўтиб, у эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин.
Манбага кўра, бундай вазиятда Эдегорнинг ўзи энг мақбул вариант сифатида «Бавария»га ўтишни кўриб чиқмоқда. Мюнхен клуби футболчини қўлга киритиш бўйича асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.
Аввалроқ 27 ёшли ярим ҳимоячига «Пари Сен-Жермен» томонидан ҳам қизиқиш билдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар (0)