"Арсенал"га осиёлик ҳимоячи керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» клуби марказий ҳимоячиси Ким Мин Чже Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Кристиан Фальк хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳимоячига Лондоннинг «Арсенал» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти Пьеро Инкапье билан боғлиқ жароҳат хавотирлари фонида Ким Мин Чжени олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси 2023 йили «Наполи»дан «Бавария» сафига қўшилган эди.

Жорий мавсумда Ким Мин Чже мюнхенликлар таркибида еттита ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда ҳимоячи гол ёки голли узатма муаллифига айланмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!