"Арсенал" катта трансферни ҳал қилди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси Англия терма жамоаси ва «Астон Вилла» ҳимоячиси Эзри Консани сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
«Тўпчилар» трансфер учун 50 миллион фунт (тақрибан 58,5 миллион евро) тўлайди. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X орқали хабар берди.
Хабарга кўра, Конса яқин 48 соат ичида тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг у «Арсенал» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда ҳимоячи клуб даражасида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида эса 8 та ўйинда иштирок этиб, бир бор гол муаллифига айланди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар