"Арсенал" ўз етакчисини олиб қолади

Гранит Жака “Арсенал” билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда “Football Insider” нашри хабар бермоқда. “Канонирлар” яқинлашётган жаҳон чемпионатидан сўнг ярим ҳимоячи билан янги шартлар бўйича музокораларни бошлаши кутилмоқда.

Ушбу мавсум ўзини ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида жуда яхши ҳис қилаётган Гранит Премьер- лигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та асисст амалга оширди, яъни клубнинг 5 та голида қатнашди. Солиштириш учун: “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш 8 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та асисстни ўз номига ёздириб қўйган.

30 ёшли швецариялик футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. Гранит 2016 йилдан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!