Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал" қишда икки суперҳужумчини олади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўхшаса, бу йил трансфери бўлади

Микель Артета олдида ҳозирча икки асосий номзод бор. «Арсенал» 2027 йил январ ойида етакчи ҳужумчи харид қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, клубнинг устувор трансфер рўйхатида Усмон Дембеле ва Хвича Кварацхелия турибди. 

Лондон жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида ПСЖ таркибидаги ушбу икки футболчини бир вақтнинг ўзида олиб келиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, «Арсенал» параллел равишда захира вариантларини ҳам ўрганаётгани қайд этилмоқда. Агар клубга ПСЖ юлдузларидан бирортасини ҳам олишнинг иложи бўлмаса, эътибор «Борнмут» ҳужумчиси Эли-Жуниор Крупи трансферига қаратилиши айтилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ