"Арсенал" "Реал"га: Катта пул олиб, кейин келинг!
Лондонликлар трансферга рози, лекин...
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси билан шартнома асосида ўйнаётган италиялик ҳимоячи Рикардо Калафьори ҳанузгача Мадриднинг «Реал» клуби трансфер рўйхатида қолмоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларига кўра, «Арсенал» раҳбарияти «Реал»га аниқ сигнал юборган: агар мадридликлар Калафьорини қўлга киритишни истаса, оддий таклиф билан эмас, балки ҳақиқатан ҳам фавқулодда, катта миқдордаги молиявий таклиф билан чиқишлари керак бўлади.
Калафьори 2024 йил ёзида Лондон клуби сафига қўшилган. 24 ёшли италиялик футболчи «Арсенал» билан беш йиллик шартнома имзолаган. Ҳимоячининг трансфер қиймати ҳозирча тахминан 65 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)