«Арсенал» Салибага ўринбосар қидирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Арсенал» жамоаси марказий ҳимоячи позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу қарорга клуб ҳимоячиси Вильям Салиба олган оғир жароҳати сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Маълумотларга кўра, яқинда жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган француз футболчиси жорий йил охиригача майдонга қайтолмаслиги мумкин. Шу боис «Арсенал» раҳбарияти ҳимоя чизиғидаги йўқотишни жиддий равишда ўрнини босишга ҳаракат қилмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, клуб ичида Салибанинг узоқ муддатга сафдан чиқиб қолгани катта ҳайрат ва хавотир билан қабул қилинган. Лондон жамоаси аллақачон янги марказий ҳимоячи қидиришга киришган ва асосий номзодлардан бири сифатида «Астон Вилла» футболчиси Эзри Конса кўриб чиқилмоқда.

Эзри Конса 2025/26 йилги мавсумда клуб даражасида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 48 ўйинда майдонга тушди, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва бир марта голли пас муаллифига айланди.

28 ёшли инглиз ҳимоячисининг тахминий трансфер қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!