"Арсенал" Хаверцнинг келажагини ҳал қилди
Шу масала очиқ турганди
Лондоннинг «Арсенал» клуби немис ҳужумчиси Кай Хаверц борасида ўз позициясини аниқлаштирди.
Журналист Николо Скира тарқатган маълумотга кўра, амалдаги Англия чемпиони 27 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашга қарор қилган. Ҳозирги меҳнат шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Кай Хаверцнинг трансфер қиймати тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Кай «Арсенал» сафида бешта учрашувда майдонга тушди ва икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
Беш тур якунига кўра, «Арсенал» 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)