"Арсенал" Холандга харидор, лекин...
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандга Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Арсенал» 2027 йилда шундай имконият пайдо бўлса, норвегиялик форвардни сотиб олиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Хабарда таъкидланишича, «канонирлар» йирик таклиф бериш учун етарли молиявий захирага эга.
Шу билан бирга, Холанднинг ўзи ҳам мавсум якунлангач, «Манчестер Сити»ни тарк этиш ғоясини кўриб чиқишга мойил экани айтилмоқда.
Бу қарор клуб атрофидаги молиявий муаммоларга боғлиқ эмаслиги қайд этилган. Бироқ футболчининг асосий устувор йўналиши — Испания чемпионати. Ҳозирча у «Реал» ва «Барселона» ўртасида танлов қилмоқда, аммо манбаларга кўра, ҳозирги пайтда асосий даъвогар сифатида айнан каталонияликлар кўрилаяпти.
Жорий мавсумда 26 ёшли Холанд барча мусобақалар доирасида еттита ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди.

Фикрлар