Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал": Холанднинг шеригини оламиз!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Қорли ўлкадан ҳам зўр ўйинчилар чиқяпти

«РБ Лейпциг» жамоасида тўп суриб келаётган норвегиялик вингер Антонио Нуса фаолиятини Лондоннинг «Арсенал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Arsenal Radar нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Нуса «Арсенал» учун ёзги трансфер ойнасидаги асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Лондон клуби 21 ёшли футболчи учун тахминан 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ «РБ Лейпциг» ўз ўйинчисини 60–65 миллион евро атрофидаги суммагагина қўйиб юборишни истамоқда.

Шунингдек, Нусанинг келажаги юзасидан вазиятни «Тоттенхэм», «Бавария», «Барселона» ҳамда Италия А Сериясининг бир қатор клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда, дея қайд этилган хабарда.

Жорий мавсумда Антонио Нуса «РБ Лейпциг» таркибида олти ўйинда майдонга тушди, уч бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ