Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал" яна эшик қоқди

Улар трансфер битмагунча тўхтамайди

«Арсенал» Лондон клуби ҳали ҳам «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэшни ўз сафига қўшиш ниятидан қайтгани йўқ.

Журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «канонирлар» келаси ҳафта бразилиялик футболчини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттиради. Англия Премьер-лигаси чемпиони Гимараэш учун таклифини янада яхшилашни режалаштирмоқда.

28 ёшли ярим ҳимоячи Transfermarkt портали баҳосига кўра 70 миллион евро атрофида қадрланмоқда. Унинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Ўтган мавсум Англия чемпионати доирасида Бруно 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ