"Арсенал" янги дарвозабон топди
"Парма" дарвозабони Зион Сузуки хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Calciomercato" нашри берган маълумотга кўра, "тўпчилар" япониялик дарвозабони Раяга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Маълум бўлишича, Лондон клуби посбон учун ҳали расмий таклиф жўнатмаган.Трансфер ёзда амалга ошиши мумкин.
23 ёшли дарвозабонинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 20 миллион еврони ташкил этади. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, япониялик посбон жорий мавсум "Парма" сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 4 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Фикрлар