Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал" янги трансферни эълон қилди

Трансфер якунланди

Англиянинг «Арсенал» клуби расмий сайти орқали ярим ҳимоячи Христос Цолиснинг Бельгиянинг «Брюгге» жамоасидан ўтиши ҳақида маълум қилди.

- Биз Христос Цолис билан узоқ муддатли шартнома имзолаганимиз ҳақида эълон қилишдан мамнунмиз.

24 ёшли ҳужумчи бизга «Брюгге» клубидан қўшилмоқда. У бельгияликлар сафида барча мусобақалар доирасида 108 та ўйин ўтказиб, 43 та гол урди ва 45 та голли пас берди», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 2025/2026 йилги мавсумда Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган. Лондон клуби 38 та учрашувда 85 очко тўплаган. 

Янги мавсумнинг 1-турида «канонирлар» 21 август куни «Ковентри Сити»га қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ