"Арсенал" янги юлдуз "Барса" ёки "Реал"га ўтишига йўл қўймайди
Янги вундеркинд талаш
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси, ҳужумкор вундеркинд Хильберто Мора трансфери устида иш олиб бормоқда.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, «канонирлар» аллақачон Моранинг ҳозирги жамоаси – «Тихуана» клуби раҳбарияти билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилишни бошлаган. Футболчи 14 октябр куни 18 ёшга тўлади, шу боис унинг Европага кўчиши қишки трансфер ойнасида, январь ойида амалга ошиши мумкин.
Хильберто Мора билан тузилган шартномада 25 миллион евро миқдорида тўлов миқдори (клаусула) белгилаб қўйилган. Ёш истеъдодга фақат «Арсенал» эмас, балки «Барселона», Мадриднинг «Реал» клуби, Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Бенфика» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Мора яқинда ўтказилган жаҳон чемпионатида Мексика терма жамоасининг асосий таркибигача етиб борди ва мундиалда тўртта ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар (0)