"Арсенал" ёш юлдуздан рад жавобини олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Лестер»нинг ёш вингери Жереми Монга ҳозирча Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ўтаётгани йўқ. 16 ёшли англиялик футболчи учун курашда айнан «канонирлар» етакчи деб қаралмоқда, шунингдек, турли манбаларда ёзилишича, клуб футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб ҳам олган.

Бироқ Arsenal Radar нашри маълумотига кўра, ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас. «Лестер» раҳбарияти «Арсенал» томонидан йўлланган дастлабки трансфер таклифини рад этган. 

Шу билан бирга, трансфер эҳтимоли юқори сақланиб қолмоқда, чунки Монганинг ўзи амалдаги Премьер-лига чемпиони сафини тўлдириш истагини билдирган.

Transfermarkt портали Жереми Монгани 15 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Ўтган мавсумда у Чемпионшип мусобақасида «Лестер» таркибида 27 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 2 голли узатма муаллифи бўлди. Шунга қарамай, бу натижалар жамоани Англия футболида куч жиҳатидан учинчи дивизионга тушиб кетишдан асраб қолишга етарли бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!