“Арсенал”дан кетаман!

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Эмил Смит-Роу муҳитни ўзгартиришга қарор қилди. Англиялик футболчи январда иш жойини ўзгартирмоқчи.

23 ёшли ўйинчининг бу қарорга келишига Лондон клубида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб бўлди. Смит-Роу жорий мавсумда фақат бир марта бошланғич  таркибда майдонга тушди.

Эмил Смит-Роу Англия терма жамоаси сафида “Евро-20204” мусобақасида қатнашмоқчи. Ўйин амалиётига эга бўлмаса, терма жамоадан таклиф олмаслигини яхши билан футболчи ўзини мунтазам майдонга туширадиган жамоага ўтмоқчи.

Эмил Смит-Роунинг трансфери 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Катта эҳтимол билан “канонирлар” қишда уни ижарага бериб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!