Арслон Рахимов финалга чиқди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз ҳам муваффақиятли одимламоқда. Кеча, 71 кг вазн тоифасида Шоҳрух Жўраев кумуш медални қўлга киритганди. Бугун, 55 кг вазнда Арслон Рахимов ҳам финалга йўл олди. У бу босқичга қадар эронлик рақибини 11:0 ҳисобида, япониялик курашчини эса 8:6 натижаси билан мағлуб этди. Энди, финалда ҳиндистонлик спортчи билан Осиё чемпионлиги учун гиламга чиқади.

Осиё чемпионатининг тўртинчи куни яъни бугун, яна бир қатор эркин курашчиларимиз бахсга киришади...

Нодирбек Яқубов 45 кг;

Камрон Қадамов 48 кг;

Сарварбек Худойберганов 51 кг;

Зафарбек Отахонов 60 кг

Амиржон Намозов92 кг; 

Намоз Абдурашидов 110 кг.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!