Артета: "Де Брёйне — энг севимли ўйинчиларимдан бири"
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микель Артета матбуот анжумани чоғида «Наполи»нинг тажрибали бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Артетанинг айтишича, у учун барча замонлар орасида энг севимли футболчилардан бири айнан Кевин де Брёйне ҳисобланади. Испаниялик мутахассис ВВС билан суҳбатда де Брёйне билан бир неча йил бир жамоада ишлаш насиб этгани учун ўзини омадли деб ҳисоблашини таъкидлади.
«У футбол тарихи учун энг кучли ярим ҳимоячилардан бири. Ҳали ҳам унинг ўйинини томоша қилиш катта завқ беради», — деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, Кевин де Брёйне 2025 йил ёзидан бери «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бироқ тажрибали бельгиялик Лига чемпионлари умумий босқичи биринчи турида «Арсенал»га қарши ўйинда жамоасига очко олишда ёрдам бера олмади. Лондон клуби ушбу учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар