Артета кутилмаган баёнот берди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси вингери Габриэл Мартинелли Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтмоқда.
Тарқалган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони клуби «канонирлар» билан трансфер шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Футболчининг ўзи ҳам янги жамоага ўтишга розилик билдирган.
Шу билан бирга, «Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ҳозирча бу масалага батафсил тўхталишни истамади.
«Габи – ҳозирча «Арсенал» ўйинчиси, шу билан чекланаман. Бу ҳақда қўшимча изоҳ беришим керак, деб ўйламайман. Саволнинг моҳиятини тушунаман, лекин ҳозир бу мавзуни муҳокама қилиш вақти эмас», – деди Артета дүшанба, 31 август куни бўлиб ўтадиган Премьер-лига доирасидаги «Астон Вилла»га қарши ўйин олдидан.
Маълумотларга кўра, «Арсенал» Мартинеллининг трансфери орқали 65 миллион евродан ортиқ даромад олади. Бразилиялик футболчи 2019 йилдан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Фикрлар