Артур Бетербиев ММА да ўзини синаб кўрмоқчими?
Ahmadbek Eshmatov
Боксчи келажакдаги режалари ҳақида айтиб ўтди.
Ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
"Карьерамни давом эттираман. Лекин ММА да эмас. Чунки буни шунчаки хоҳламайман. Илтимос, Ислам Махачев билан спарринг тушишимни ҳам кутманг", - деди боксчи.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган катта бокс оқшомида Артур Бетербиев очколар бўйича Дмитрий Биволни мағлубиятга учратган эди.


Изоҳлар (0)