АСА лигаси раҳбари ўзгарди!
АСА асосчиси ва эгаси Майрбек Хасиев ташкилот президенти лавозимини эгаллади. Аввалги президент – Алексей Яценко Хасиев билан биргаликда лигани умумий бошқариш учун масъул бўлиб қолди.
“Компанияни бошқариш жараёнларини оптималлаштириш ва лига ишининг сифатини ошириш мақсадида биз АCА бошқарув ходимларини қайта ташкил этишга қарор қилдик. Мен президент сифатида буни ўз зиммамга олдим. Алексей Яценко мен билан бирга биринчи витсе-президент сифатида лигани умумий бошқариш учун масъул бўлиб қолди. Илгари АСА Young Eagles лойиҳаси раҳбари бўлган витсе-президент Руслан Хамзаев ва Асланбек Бадаев жанглар рўйхатини ва АСА нинг бошқа бўлинмаларини бошқариш масъулиятини олишди. Рамзан Батаeв ва Магомед Хамзаeв мос равишда АCА Young Eagles лойиҳасининг янги раҳбари ва ижрочи директори этиб тайинланди”, - дея Хасиевнинг сўзларидан иқтибос келтиради АCА матбуот хизмати.
Фикрлар