Асадхўжа Мўйдинхўжаев тўлиқ доминантлик билан ғалаба қозонди!

  • 16.05.2026 23:51
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Айни пайтда Англиянинг Лондон шаҳрида нуфузли профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.

Биз учун энг аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу кечада Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам рингга кўтарилди. Олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон чемпионати ғолиби бўлган ҳамюртимиз аргентиналик Алексис Торресга қарши баҳс олиб борди.

Тўлиқ 6 раунд давом этган жанг мобайнида Асадхўжа ўзининг юқори техникаси, тезкорлиги ва рингдаги ҳаракатлари билан рақибига яхшигина сабоқ бериб қўйди. Ҳар бир раундда боксчимиз ташаббусни қўлдан бермади.

Якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба Мўйдинхўжаевга насиб этди ва у профессионал боксдаги иккинчи ғалабасини ишончли тарзда қўлга киритди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!