Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Аш-Шабаб" Карраскони ўз таркибига қўшиб олмоқчи

Суҳроб Холбеков
Изоҳлар: 0

Томонлар келишувга эришиш арафасида!

"Атлетико" вакили Феррейре Карраско ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. вингерга "Аш-Шабаб" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Саудиянинг айрим нашрлари. 

Манбаларнинг таъкидлашича, томонлар келишувга эришишга яқин турибди. Ушбу трансфер "Аш-Шабаб"га қимматга тушмайди. "Барса" уни сотиб олиш ҳаракат қилаётганида 20 миллион евролик товон пулини тўла олмаганди. 

Карраско 2015 йили "Монако"дан 15 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Орадан 3 йил ўтиб бельгиялик "Далянь Про" клубига ўтди ва яна қайтиб келди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ