Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ашраф Хакими "Реал"га қайтади

У Мадридда туғилди.

ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Хакимининг агенти Алехандро Камано мижози бир кун келиб "Реал"га қайтиши мумкинлигини айтди.

“Биз Ашрафнинг “Реал”га қайтишига умид қиламиз. У Мадридда туғилди, у ерда улғайди ва бир кун "Реал"да ўйнашни албатта хоҳлайди”, - деди Камано.

Хакими "Реал"  академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилнинг ёзида "Интер"га кўчиб ўтган эди. “Нерадзуррилар” эса уни яқинда ПСЖга сотди.

Маълумот учун, Ҳакими ўтган мавсум А Серияда жами 37 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ