Аспиналл: "Жонс, мен кетяпман"
Оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспиналл чемпионлик унвонини ҳимоя қилганидан сўнг кейинги мақсади дивизионнинг мутлақ чемпиони Жон Жонс билан жанг эканини айтди.
“Мен UFC нинг энг яхши жангчисиман. Жон, сизга нисбатан шахсий адоватим йўқ, лекин мен сиздан яхшироқман деб ўйлайман, сизни мағлуб қиламан. Тайёр туринг, мен кетяпман", - деди Аспиналл жангдан кейин.
Эслатиб ўтамиз , бугун Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган "UFC 304" турнирида Том Аспиналл 1 раунддаёқ Кёртис Блейдесни техник нокаутга учратди.
Фикрлар