Асрор Алиқулов: "Таркибни янгилашимиз керак"

  • 20 ноябрь, 08:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 29-турида “Шўртан” клуби ўз уйидаги охирги учрашувини “Бухоро”га қарши ўтказди. Келаси мавсумни про лигада ўтказиши аниқ бўлган “Шўртан” “Бухоро” билан баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов саволларга жавоб берди.

Tecno

- Биринчи навбатда курашларга бой ўйин бўлиб ўтди. Ўз майдонимиздаги охирги ўйин эди ва мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилишни олдимизга мақсад қилиб қўйгандик. “Бухоро”ни ҳам билардик, оддий жамоа эмас. Охирги бир нечта учрашувда яхши ўйин кўрсатяпти, ишончли ҳимоя. Стандарт ҳолатларда бўйдор футболчиларга эга. Тайёргарлик кўрдик ва курашдик. Ҳисобда орқада бордик, кейин тенглаштирдик. Тайёргарлик кўрганимизга қарамай барибир стандартдан гол ўтказиб юбордик. Лекин футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Характер кўрсатиб, охиригача курашдик. Охирги дақиқаларда ғалаба ё биз томонга ё “Бухоро” томонга ўтиб кетиши мумкин эди. Биз ҳам ҳимояни эсдан чиқариб ҳужумга ўтдик. “Бухоро” ҳам худди шундай. Бўйдор ҳужумчиларини туширди. Дуранг бугунги учрашувга мос бўлди, деб ўйлайман.

- “Шўртан” 2013 йилдан буён “Бухоро”ни ютолмаяпти. Бу статистика сизга нимани англатади? “Бухоро” “Шўртан” учун қанчалик ноқулай рақиб?

- Статистикага эътибор қилмаймиз. Кўпроқ ким тайёр, қайси жамоа тайёр, қолаверса, омадни ҳам тилга олмаймиз. Бугун оғир ўйин ўтказдик. Ўйинни яхши бошладик. Аммо улар бақувват ўйинчиларга эга. Якка курашларда ўйинчиларимиз кичкина. Барибир охиригача курашдик. “Бухоро”ни йилдан-йилга таркиби ўзгаради, бизда ҳам. Статистика ўйин олдидан бизга босим ўтказгани йўқ.

- “Шўртан” про лигага тушиб бўлди. Бу таркиб қанчалик сақланиб қолади? Про лигада мақсад қандай бўлади? Сизни клубдаги тақдирингиз-чи?

- Шартнома йилни охиригача. Раҳбарият томонидан яна Суперлигага қайтиш вазифаси бор. Таркибга келсак, бу борада иш олиб боряпмиз. Таркибни анча янгилашимиз керак. Про лигада кўпроқ курашувчан, кўп югурадиган, жисмоний кучли ўйинчилар керак. Ҳозирги таркибдан бир нечтасини олиб қолмоқчимиз. Селекция ишларини бошлаб юборганмиз.

- “Шўртан”ни про лига аъзосига айланишига қандай омиллар сабаб бўлди?

- Бу саволга жавоб бериш...”Шўртан” биринчи даврада курашувчан жамоа эди. Кўп югурарди, рақибга босим уюштириларди. Иккинчи даврада кўпроқ ёш футболчилар жалб қилинди. Айрим савияси баландароқ клубларда тўп сурган ўйинчилар олиб келинди. Юқори вазифаларни бажариш учун ёшларда Суперлига тажрибаси йўқлик қилди, деб ўйлайман. Кўриниб турибдики, уларга Суперлига тезлигига, курашлари учун вақт керак. Ўйин томонлама ёмон эмас. Кучли рақиблардан ҳам очколар тортиб олган. Барибир бу Суперлигада қолиш учун камлик қилди.   

- Таркибни асоси ва мураббийлар алмашган тақдирда “Шўртан”ни про лигадан Суперлигага қайтиш ҳолатини қандай деб ўйлайсиз?

- Ҳар бир мураббий футболчи жалб қилиш жараёнида қанақа футбол хоҳлаяпти, шунга мос келадиган ўйинчиларни ҳисобга олиш керак. Яхши футболчи бўлиши мумкин, бироқ сиз хоҳлаган футболга мос тушмаслиги ҳам мумкин. Ҳамма томонини ўйлаб кўрамиз. Про лигада 1-ўриннии мақсад қилганмиз. Биз қандай футболни кўрмоқчи бўлсак, шунга мос ўйинчиларни жалб қиламиз. Ҳозирги таркибдан ҳам кўпчилигини сақлаб қолмоқчимиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!