"Атлетико" Ансальдини яна ортга қайтармоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Торино" ҳимоячиси Кристиан Ансальдига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра “матрасчилар” 33 ёшли аргентиналик футболчини мавсумлар оралиғида таркибга жалб этишни кўзлашмоқда. Айтиш лозимки, Ансальди учун “Атлетико” бегона эмас. Боиси, у 2014/15 йилларда ушбу жамоа сафида ижарада тўп сурган.

Ансальди жорий мавсум “Торино” таркибида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!