Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Атлетико» АПЛ яримҳимоячисини кўзламоқда

«Атлетико» 23 ёшли «Брайтон» яримҳимоячиси Диего Гомесни узоқ муддатли лойиҳа сифатида кузатмоқда, аммо ҳозирча сотиб олмайди.

«Брайтон» марказий яримҳимоячиси Диего Гомес яқин йилларда «Атлетико» Мадрид сафини тўлдириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

 Мадридликлар 23 ёшли хорват футболчисига жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ клуб яқинлашаётган трансфер ойнасида уни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Гомес «Атлетико» учун узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрилмоқда. Хабарларга қараганда, Испания гранди яримҳимоячининг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Гомес барча мусобақаларни ҳисобга олганда 12 та ўйинда майдонга тушди, бир бор гол урди ва икки марта голли пас билан шерикларига ёрдам берди.

Гомеснинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ