ATP. Барча ярим финалчилар аниқ бўлди

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. 7-кун баҳслари 4-ярим финалчи номига ойдинлик киритиб берди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги баҳсида кортга чиққан россиялик Даниил Медведев ҳамда аргентиналик Диего Шварцман баҳси амалда кўп нарсани ҳал қилмас эди. Сабаби, рус спортчиси аллақачон кейинги босқич масаласини ҳал этган, Шварцман эса, ғалаба қозонган тақдирда ҳам кучли тўртликка кира олмасди.

Шу туфайли ўйин Медведевнинг устунлигида кечди ва у якунда икки сетда бир хил 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуйида ярим финал жуфтликлари билан танишинг:

Доминик Тим - Новак Жокович;

Даниил Медведев - Рафаэль Надаль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!