"Australian Open": Жоковичнинг финалдаги рақиби маълум бўлди
"Катта дубулға" туркумига кирувчи "Australian Open" чемпионатининг яккалик баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди. Бугун эркаклар ўртасидаги беллашувларда иккинчи ярим финал учрашуви ўтказилди.
Турнирнинг 4-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси Даниил Медведев рейтингда ўзидан бир поғона пастдаги Стефанос Циципасга қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган ўйин россиялик Медведевнинг 6:4, 6:2, 7:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Энди Даниил бош соврин учун турнирнинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жоковичга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар