Айла Томлянович чорак финал учун ўйнайди
Ads

Хертогенбош шаҳрида WTA томонидан ўтказилаётган “Libéma Open” турнирида бугун барча чорак финалчилар номи аниқ бўлади.

Мусобақанинг иккинчи даврасида америкалик Элисон Риск венгриялик Фанни Штоллар устидан  7:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун ушбу босқичда Антония Лоттнер (Германия) – Элиза Мертенс (Бельгия), Кирстен Флипкенс (Бельгия) – Кики Бертенс (Голландия), Арина Соболенко (Беларусь) – Айла Томлянович (Хорватия) ўртасидаги учрашувлар ўтказилади.

Sports.uz