Айёр чемпион битта камар тикиб, учтасини ютиб олмоқчи
Профессионал бокснинг WBC йўналиши бўйича ярим оғир вазндаги канадалик жаҳон чемпиони Адонис Стивенсон (28-1-0, 23 KO) америкалик Андре Уорд (31-0-0, 15 KO) билан мутлақ чемпионлик учун жанг ўтказмоқчи.
Андре Уорд ноябрь ойида россиялик Сергей Ковалёвни (30-1-1, 26 KO ) мағлубиятга учратиб, унинг уч йўналиш - WBA (Super), WBO ҳамда IBF чемпионлик камарлари қўлга киритган эди.
- Уорднинг Ковалёв билан жанги зўр бўлди, - дейди Адонис Стивенсон. - Гарчи рингда тенг кураш кечган бўлса-да, ғалаба Андре томонида бўлди. Агар Уорд хоҳласа, барча камарни ўртага қўйиб жанг қиламиз. У қўрқади, деб ўйламайман. Шунинг учун ҳам жангга розилик беришига ишонаман.
WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Адонис Стивенсон чемпионлик камарини 2013 йили қўлга киритган ва етти маротаба муваффақиятли ҳимоя қилган
Фикрлар