Азар бошпанасиз қолмайдиган бўлди

“Реал”дан кетганидан кейин ўзига янги жамоа топа олмаган Эден Азар профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Трансфер бозори қизғин паллага кирган бир пайтда Азарга харидор чиқа бошлади. Маълумотларга қараганда, МЛС вакилларидан “Ванкувер”, Бразилиядан “Ботафаго” бельгиялик футболчига жиддий қизиқмоқда.

Шунингдек, Эденга Саудия Арабистонидан ҳам вариантлар чиқаётгани айтилмоқда.

Азар профессионал футболчилик фаолиятини “Лилль”да бошлаган. Юлдузли даври “Челси”да ўйнаган йилларга тўғри келди. 2019 йили “Реал”га кўчиб ўтганидан кейин испан футболига мослага олмади.

Тўрт йил давомида Азар мадридликлар сафида 76 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ва 2та голли пас муаллифи бўлди холос. Ўтган мавсумда атиги ўнта баҳсда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mavlonov Husan
11/08/2023 19:06
Азар кучли техникаси бор ҳали соғлигини тиклаб ишлари зўр бўлади,