Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Баэна «Реал»нинг ҳакамликдан норозилигига жавоб берди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Атлетико» Мадрид дербисида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Ла Лигада иккинчи ўринга кўтарилди.

«Атлетико» (Мадрид) ярим ҳимоячиси Алекс Баэна Испания чемпионати 7-туридан ўрин олган марказий ўйиндан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди. Мадрид дербисида «Атлетико» ўз майдонида «Реал»ни мағлуб этди.

«Биз эҳтиёткор ўйнадик, хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилдик. Танаффусгача айрим паллаларда яхши ўйнадик, иккинчи бўлимда эса майдонга бошқа кайфиятда қайтдик. Жамоа характер кўрсатди.

Ромеро ва Ли Кан Ин иштирокидаги эпизодларми? Иккаласи ҳам тўп учун курашди. Кристиан агрессив услубда ўйнайди, лекин у ерда қизил карточкага арзийдиган фол йўқ эди. Сариқ карточка – тўғри қарор. Ҳақам ўйинга кўпроқ давом этишга имкон берди ва шу билан учрашув томошабоп чиқишига ҳисса қўшди», – дея футболчининг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва шу ғалабадан сўнг Ла Лигада иккинчи ўринга кўтарилди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ