Баҳодир Жалоловдан ғалаба ва у чемпион!

Иорданияда бир неча кун давом этган бокс бўйича лицензион турнирнинг сўнги жанги оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ҳамда австралиялик Жустис Хуни ўртасида бўлиб ўтди. Улар мазкур турнир чемпионлиги учун рингга кўтарилди. 

Жалоловга қадар икки нафар юртдошимиз мусобақанинг олтин медалини қўлга киритиб улгурган эди. Ушбу жангда ҳам истеъдодли боксчимиздан фақат ғалаба кутилаётганди.

Тахмин қилинганидек, Баҳодир рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб,турнир ғолибига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!