Баҳодир Жалоловнинг финалдаги рақиби маълум

  • 08 Aug 01:58
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

"Париж-2024" Олимпиадаси доирасида бокс баҳслари давом этади. 

+92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов германиялик рақиби Нелви Тиафакни ортиқча қийинчиликсиз таслим этди ва финал йўлланмасига эга чиқди. 

Эндиликда, Токио Олимпиадаси чемпиони ҳисобланган вакилимиз финалда асли марокашлик бўлган Испания терма жамоаси боксчиси Айюб Гадфага қарши жанг олиб боради. Мазкур баҳс 10-дан 11 августга ўтар кечаси 01:50'да бошланиши режалаштирилган. 


 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!