Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Баҳодир Жалоловнинг финалдаги рақиби маълум!

Кўпчилик кутаётган финал

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари ўтказди.

+92 кг вазн тоифасида озарбайжонлик Маҳаммад Абдуллаев кубалик Арзола Лопезга қарши рингга кўтарилди. Беллашувда Арзола Лопез 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Энди ушбу боксчи финалда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов билан рингга кўтарилади. Эслатиб ўтамиз, Баҳодир ярим финалда жанг ўтказмай финалга чиққанди. Боксчимизнинг рақиби жароҳати туфайли рингга чиқа олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ